«Сўғдиёна» ҳам Камолиддин Кенжаевга аталган акцияда иштирок этади

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2014, 19:12
Ўзбекистон футболчилари томонидан ташкиллаштирилган "Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз" хайрия акцияси давом этмоқда.
«Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев футболчилик даврида Камолиддин Кенжаев билан бирга «Насаф» жамоасида тўп тепган. Бугун Даврон ака билан бўлган суҳбат давомида, у киши 22 ноябрь куни Қаршида ва 29 ноябрда Тошкентда К.Кенжаевга аталган тадбирларида албатта жамоа номидан қатнашишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек жамоа бошлиғи Жамшид Одилов ҳам ушбу тадбирларда иштирок этишини билдирди.

«Сўғдиёна» жамоаси барча аъзолари Камолиддин Кенжаевни қўллаб-қувватлашларнии билдирмоқда. Ушбу акцияда иштирок этиш ҳар ким учун инсонийлик жиҳатдан олиб қаралганда ажойиб ишлардан биридир.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›