"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
16 янв 2025, 21:30
"Сўғдиёна" ва Милан Митрович ўртасидаги ҳамкорлик давом этади.

"Жиззахнинг фахри бўлган “Сўғдиёна” футбол клуби дарвозабони, Сербиялик легионер Милан Митрович билан ҳамкорлик яна бир йилга узайтирилди!

Митрович 2018-йилдан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ушбу йиллар давомида ўз профессионаллиги ҳамда ишончли ўйинлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой олган.

Ўтган мавсум кўрсаткичлари:

Умумий 24 ўйин

2145 дақиқа майдонда ҳаракат

3 учрашув — Ўзбекистон кубоги доирасида

Дарвозабонимиз янги мавсумда ҳам ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишига ишонамиз. Биз эса унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Биргаликда янги ютуқлар сари!", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›