UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  2 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  7 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  1 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   9 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  6 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2

"Сўғдиёна" бош мураббийсиз қолди Янгиликлар

"Сўғдиёна" бош мураббийсиз қолди

Ёрқин Назаров "Сўғдиёна"дан кетди.

Бу ҳақда жиззахликлар матбуот хизмати эълон қилди.

"Жамоамиз "Сўғдиёна" бош мураббийи Ёрқин Назаров билан ўртадаги келишув бекор қилинди. 

Хабарингиз бор, Ёрқин Назаров жамоамизни ўтган мавсум сўнги икки турида қабул қилиб олган эди. Мураббий 2022-йилги мавсум 25-тур Сўғдиёна марказий стадионида "Локомотив" жамоасига қарши ўтган дастлабки учрашувда 2-2 ҳисоб қайд этган бўлса, чемпионатнинг сўнги 26-турида Навоийда "Қизилқум" жамоасига 2-1 ҳисобда мағлуб бўлиб мавсумни турнир жадвалининг 7-поғонасида якунланган эди.

Шунингдек Ёрқин Назаров бошчилигидаги "Сўғдиёна" жорий мавсумнинг 3-турини Зомин стадионида ўтказди. Дастлабки турда "Бунёдкор"га кичик ҳисобда имконият бой берилди. 2-турда "Олимпик" жамоасига қарши ўтган учрашув 2-2 ҳисобда якунланди. 3-турда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси қабул қилиниб 0-2 ҳисобда имконият бой берилди. Сўнги 4-турни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказган жамоамиз йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Назаров бошчилигида жамоамиз жорий мавсумда 4та учрашувда 3та мағлубият ҳамда бир маротаба дуранг натижа қайд этиб турнир жадвалининг сўнг поғонасида кетмоқда. Биламизки жамоанинг натижаларида мураббийнинг  роли катта. Афсуски бош мураббий Ёрқин Назаров берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмади. Шу сабабдан Жамоамиз рахбарияти мураббий Ёрқин Назаров ҳамда мураббийлар штаби билан ўртадаги шартнома бекор қилинди.

Биз мутахасисга кейинги фаолиятида омад тилаймиз.

Клубимиз ижтимоий тармоқларида тез кунларда янги бош мураббий номи эълон қилинади" - дейилади "Сўғдиёна" расмий баёнотида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика