"Сўғдиёна" билан баҳсда "Локомотив"нинг тўрт футболчиси майдонга туша олмайди

Narzulla Saydullayev
10 апр 2016, 11:49
"Локомотив" олий лиганинг навбатдаги тур учрашувини "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Жиззах шаҳрида кечадиган баҳс олдидан "темирйўлчилар" бир қатор йўқотишларга дуч келишди.

Яъни, жароҳат сабаб бугунги ўйинни "Локо"нинг тўрт нафар футболчиси ўтказиб юборади. Булар - Неманья Яничич, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев ва Олег Зотеев. Бу ўйинчилар ҳозирда даволаниш билан банд ва навбатдаги учрашувларда сафга қайтишади.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Янгиер шаҳрида бўлиб ўтган "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувидан "Локо" футболчилари 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Ўша ўйинда Марат Бикмаев, Санжар Шоаҳмедов ва Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган голлар "темирйўлчилар"га ғалабани тақдим этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia