«Сўғдиёна»-«Андижон» учрашуви Зоминда ўтказилади

Aslanov Jasurbek
4 июн 2015, 11:15
2015 йил 6 июн кунги «Сўғдиёна»-«Андижон» жамоалари ўртасидаги 12-тур учрашуви расман Зомин марказий стадионида бўлиб ўтиши тасдиқланди.

Ўйин 17:30 да бошланади. Ушбу жамоалар ёшлари ўртасидаги учрашувга эса 5 июн куни Ғаллаорол стадионида 17:00 да старт берилади.

Кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган Зоминдаги стадионннинг айни пайтдаги майдон ҳолати анча яхши ҳолатда эканлигини таъкидлаш зарур.

Футболга бефарқ бўлмаган барча мухлисларни 6 июн куни Зомин стадионида ўз севимли жамоаларини жонли қўллаб-қувватлаб туришга чорлаб қоламиз!


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›