

Азизбек Турғунбоев жамоаси ўз майдонида муҳим ғалабани қўлга киритди. Ярим ҳимоячи учрашувни тўлиқ ўтказди. У ушбу учрашувда 6.2 баҳога лойиқ кўрилди.

Туркиядаги яна бир легионеримиз Ҳусниддин Алиқуловнинг жамоаси кеча "Галатасарой"га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Алиқулов жароҳат сабабли майдони тарк этди. Sofascore нашри ҳимоячимизнинг ҳаракатларини ҳам 6,2 баҳога лойиқ кўрди.




