Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов шериклари орасида энг яхши баллни олди

Khoja
17 мар 2024, 07:53
Кеча Италия А Сериясидан ўрин олган "Монца" — "Кальяри" учрашуви 1:0 ҳисобида мезбонларнинг фойдасига якунланди.

Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибида майдонга тушди ва 84-дақиқада захирага олинди. Sofascore нашри кечаги учрашув учун ўз балларини қўйди. Унга кўра меҳмонлар сафида Элдор Шомуродов 7 балл билан энг яхши очкога эга бўлган. Шунингдек, Матеуш Ветеска ҳам 7 баллга лойиқ кўрилган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Sofascore

Сўнгги янгиликлар

Барча ›