Sofascore. Каримов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?
27 ноя 2026, 08:55
Конференциялар лигасининг 4-тури доирасидаги "Яблонец" - "Лугано" баҳси бўлиб ўтди.
Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида Ўзбекистон МТЖ аъзоси Беҳруз Каримов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Sofascore нашри кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун Каримовга 6,6 баҳо қўйди.