Собослаи "РБ Лейпциг"га эҳтимолий ўтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди

Alisher
14 дек 2020, 11:47
"РБ Зальцбург" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи "РБ Лейпциг"га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Атрофда кўплаб клублар тилга олинаётган кўплаб миш-мишлар мавжуд. Навбатдагиси - "РБ Лейпциг" ҳақида. Аммо менда ҳали кўп нарсаларни ўйлаб олишим учун вақт бор.

Вақти келганда қарор қабул қиламан. Қолаверса "Зальцбург" билан кўплаб муҳим ўйинларим бор", - деб ёзади ўйинчининг гапларидан иқтибос келтириб Фабрицио Романо.

20 ёшли вингер жорий мавсум барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano