

Ўйиннинг 49-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Маркос Алонсо рақиб жарима майдончасига кирди ва Херард Пике билан контактдан сўнг йиқилди, аммо ҳакам пенальти белгиламади.
"Пике Маркос Алонсодан чап томонда эди ва айнан "Челси" футболчиси Пикенинг оёғига тегишни хоҳлади. Шу сабабли бу вазиятда қоидабузарлик йўқ ва пенальти белгиланмагани тўғри қарор бўлди" - дейди Гонсалес.



