Снейдер "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби билан келишувга эришди

Aslanov Jasurbek
5 янв 2018, 15:45
"Ницца" ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер фаолиятини Қатар Юлдузлар лигасида давом эттириши мумкин.

Голландиялик футболчи Қатар чемпиони "Ал-Гарафа" билан келишувга эришди. Бу ҳақда "TurkSports" нашри хабар бермоқда. "Аякс", "Реал", "Интер" каби клубларда тўп тепган 33 ёшли футболчи қатарликлар билан 2019 йилгача белгиланган шартнома борасида келишиб олишди.

"Ал-Гарафа" "Пахтакор"нинг Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги рақиби ҳисобланади. "Шерлар" 30 январь куни Қатар чемпионига қарши баҳс ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia