

Голландиялик футболчи Қатар чемпиони "Ал-Гарафа" билан келишувга эришди. Бу ҳақда "TurkSports" нашри хабар бермоқда. "Аякс", "Реал", "Интер" каби клубларда тўп тепган 33 ёшли футболчи қатарликлар билан 2019 йилгача белгиланган шартнома борасида келишиб олишди.
"Ал-Гарафа" "Пахтакор"нинг Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги рақиби ҳисобланади. "Шерлар" 30 январь куни Қатар чемпионига қарши баҳс ўтказади.




