Снейдер - Голландия рекордчиси

Narzulla Saydullayev
10 июн 2017
Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер ЖЧ-2018 саралаши доирасида Люксембургга қарши майдонга тушди.

Бу Снейдер учун терма жамоа сафидаги 131-ўйин бўлди. Шу тариқа, 33 ёшли футболчи Голландия терма жамоасининг бу борадаги рекордчисига айланди. У Эдвин ван дер Сарни (130 ўйин) ортда қолдирди.

«Рекордлар уларни янгилаш учун ўрнатилади. Снейдер бу рекордни янгилаганидан фахрланаман», – деб ёзади ван дер Сар твиттерда.

Олдинроқ Снейдер «Галатасарой»дан «Зенит»га 4-5 миллион евро эвазига ўтиши айтилганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe