UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  9 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  160 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  9 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1

Смольников: "Чичарито - good player, Криштиану Роналду эса - best of the best" Янгиликлар

Смольников: "Чичарито - good player, Криштиану Роналду эса - best of the best"

Россия терма жамоаси ҳимоячиси Игорь Смольников миллий жамоанинг Конфедерациялар Кубогига кўраётган тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.

"Яхши тайёргарлик кўрдик, аммо ҳаммасини расмий учрашувларда кўрамиз. Назорат ўйинларини яхши даражада ўтказдик, шу сабабли жамоадаги кайфият яхши. Бундай катта турнир ҳаётда бир маротаба бўлади. Юкламаларни камайтирдик, барча йигитлар ўзини яхши ҳис қилишмоқда. Санкт-Петербургдаги стадионимизда ўйнаш мен учун ёқимли. Бу стадион бизга омад келтиради деб ўйлайман. Чим ҳақида гапиришдан фойда йўқ, чунки уни ўзгартиришди. Головин бу турнирда кучлироқ футболчига айланадими? Саша ўзини кўрсатиши учун унда ҳамма нарса етарли. Унга омад тилайман ва топ-жамоага ўтишини истайман.

Португалия ҳақида Янги Зеландиядан сўнг ўйлай бошлаймиз. Португалия ва Мексика ҳақида қандай фикрдаман? Very strong (жуда кучли). Улар кучли рақиб, ҳар бир ўйинга максимал даражада тайёр бўлишимиз керак. Чичарито - good player (яхши футболчи), Криштиану Роналду эса - best of the best (энг зўрларнинг зўри). Уларга қарши ўйнашни истайман. Ўз олдимизга максимал вазифа қўямиз, очилиш учрашувида эса ғалабани хоҳлаймиз" - дейди Смольников.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика