UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  11 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  4

Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи! Янгиликлар

Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!

"Манчестер Сити" 23 февраль куни Англия Премьер-лигасининг 26-тури доирасида "Этихад" стадионида "Ливерпул"ни қабул қилди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида венгриялик Доминик Собослаининг узатмасидан сўнг мисрлик Муҳаммад Салоҳ "шаҳарликлар" дарвозасини ишғол қилди ва мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада "Ливерпуль" "Манчестер Сити" дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Бу сафар Салоҳнинг узатмасидан кейин Собослаи дарвозани аниқ нишонга олди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида гол урилмади ва "Ливерпуль" сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Арне Слот АПЛ бир мавсумида Пеп Гвардиолага қарши ғалаба дублини расмийлаштирди. Ва у бу ишни биринчи уринишдаёқ амалга оширди!

Биринчи даврада Слотт бошқарувидаги "қизиллар" "Энфилд"да 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

"Ливерпуль" 64 очко билан АПЛда ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Арсенал" ҳисобида 53 очко бор. "Манчестер Сити" 44 очко билан 4-ўринда қолмоқда.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика