Скоулз: "Нега Англия бир марта жаҳон чемпионатини қабул қилгани мени доимо ҳайратлантиради"

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2014, 18:29
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ҳақида гапириб ўтди.

"Манчестер Юнайтед"да ўйнаган кезларим, Қатарда бўлганман. У ер менга инфраструктурага эга, барча техника билан жиҳозланган жойдек туюлганди. Жаҳон чемпионатини у ерда ўтказиш - ақлсизлик, айниқса ёзда, Қатарда жуда иссиқ.

Мени доимо ҳайрон қолдирадиган нарса бу - барча шароитларга эга бўлган, футболни севишадиган Англия каби мамлакатда мундиалнинг бир марта ўтказилганидир. Футболчилар сиёсатга қизиқишмайди, аммо бу нарса ажаблантиради" - дейди Скоулз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com