Сколари: Диего Коста фақатгина Бразилия терма жамоасида ўйнаши мумкин
21 окт 2013 11:22
Янгиликлар
Сколари: Диего Коста фақатгина Бразилия терма жамоасида ўйнаши мумкин
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари, мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Диего Коста Испания терма жамоасида ўйнаши мумкин эмаслиги хусусида фикр билдириб ўтди, деб хабар беради Жанубий Америка ОАВ.
Сколари Диегонинг “пентакампеон”лар таркибида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказганини ҳам эслатиб ўтди.
“Мендан ташқари ҳеч ким бу масала бўйича қарор қабул қила олмайди. Мен керакли деб билган пайтда, футболчини жамоамизга таклиф этишим мумкин. Икки ўртоқлик учрашувида Бразилия термаси сафини ҳимоя қилган ўйинчи, бошқа бир давлатнинг шарафини ҳимоя қила олмайди”, - дея таъкидлади Сколари.
Фикрлар