"Сити"га қарши баҳс олдидан Аморимни қарсаклар билан кутиб олишди

Aslanov Jasurbek
2 ноя 2024, 12:29
Рубен Аморим "Спортинг" мухлисларининг олқишларига сазовар бўлди.

Рубен Аморим "Спортинг"даги сўнгги ўйинларидан бирини ўтказди. 39 ёшли мутахассис 11 ноябрдан бошлаб "Манчестер Юнайтед"да иш бошлайди. Кеча "Эштрела"га қарши бўлиб ўтган баҳсдан (5:1) аввал "Спортинг" ишқибозлари Аморимни тик турган ҳолда қарсаклар билан кутиб олишди.

Мутахассис Португалия клубида яна 2та учрашувда ишлаб, Манчестерга учиб кетади. Унинг навбатдаги рақиблари "Манчестер Сити" (5 ноябрь) ва "Брага" (10 ноябрь) бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: premierleague.com