UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  38 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  604 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  3 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  2 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9

"Сити" янада кучлироқ жамоага айланди: Гвардиола - пойгада етакчи. "Ливерпуль"нинг муаммоси трансферларда эмас Янгиликлар

"Сити" янада кучлироқ жамоага айланди: Гвардиола - пойгада етакчи. "Ливерпуль"нинг муаммоси трансферларда эмас

АПЛнинг чемпионлик учун курашадиган икки жамоаси ҳақида.

"Сити" - етакчи

Суперкубок учун баҳсдан олдин Юрген Клоппдан нега букмекерлар "Манчестер Сити"ни пойга етакчиси сифатида кўришаётганини сўрашди: "Балки улар кетма-кет икки марта АПЛ ғолиби бўлгани учундир? Бу жуда муҳим сабаб. Биз бу даражада бор-йўғи битта мавсум ўйнадик. Энди чемпионлик пойгасига муносиб эканлигимизни исботлашимиз лозим. Ўтган мавсум тўпланган 97 очко тасодиф эмас, бироқ ҳар бир ўйинда устунлик қилдик, рақибни янчиб ташладик дея олмайман. Тенг кечган кўплаб учрашувларда муваффақиятга эришдик. Ўтган йили "Ливерпуль" натижа бўйича ҳақиқий машинага айланди" - дея тушунтириш берди Клопп.


Юрген эътиборни натижадан кўра кўпроқ ўйин сифатига қаратишини кўп марта такрорлаган. Мураббий бу сўзларга қўшимча равишда тенг учрашувларда ғалаба қозониб, кўп бора омади келганини ҳам айтди. "Натижа машинаси" жуда чиройли эшитилади, аммо Клопп қўлга киритилган ғалаба ўйинга муносиб бўлсагина уни қадрлайди. Юрген фалсафасида бу мағлубият ва зафарларга ҳам тегишли.


"Спорт фанини ўргандим, шу сабабли нима бўлганини тушунмай ғалаба қозонгандан, қандай қилиб мағлубиятга учраганимизни билганим яхшироқ. Тушунарсиз ғалабага қисқа вақт хурсанд бўласиз, аммо узоқ муддатли нарсалар муҳимроқ" - деганди Клопп 2016 йилда.

Ҳозирги "Ливерпуль" Англия футболи тарихидаги энг яхши жамоалардан бири, прессинг учун тўғри вақт танлайди ва жуда чиройли ўйин кўрсатади - барча мақтовлар асосли. Аммо бир мавсумда қўлга киритилган 97 очко ҳайратланарли омад туфайли содир бўлди. Баҳс охиридаги тушунарсиз голлар, Алиссоннинг суперформаси, супертриода жиддий жароҳатлар йўқлиги ва хатто ҳакамнинг "қизиллар" фойдасига хато қилиши - "Ливерпуль"га катта ёрдам берди.


"Сити"нинг 98 очкосида ҳам омаднинг хиссаси бор. Бироқ "Манчестер Сити"нинг ўйин сифатида ишониб бўлмас даражага жуда яқин. Пеп Гвардиола жамоаси ташқи омилларга қараб қолмаган ва барқарор ўйин кўрсатган жамоа эди. Клопп айтганидек, "шаҳарликлар" икки йилдан бери битта даражада. 2017/18 мавсумнинг энг яхши футболчиси олган жароҳат ҳам "Сити"га ҳалал бермади.


Кевин де Брюйненинг фикрича, жорий йил иккала жамоа ҳам ўтган мавсумдаги натижани такрорлай олмайди: "Бу мавсум ўтган икки йилдаги натижамизни яхшилашимиз шарт эмас - чемпионлик учун 85 очко ҳам етса керак. Мақсад очко бўйича натижани ошириш эмас, ҳар ўйин барқарор ўйин кўрсатиш. Ҳамма натижани ҳам янгилаб бўлмайди".


Унинг гаплари тўғи. "Ливерпуль" ва "Сити" ўтган мавсумдаги ўйин сифатини оширишлари мумкин, бироқ сеҳрли очколарни такрорлаб бўлмайди.


"Ливерпуль" ўзаро ўйинларда ҳали ҳам устун

"Сити" кетма-кет икки йил чемпионга айланди ва бу мақтовга арзигулик натижа. Ўзаро баҳсларда ҳали ҳам Клопп устун. Юрген Клопп Гвардиола билан баҳсларда ғалаба фоизи кўп бўлган ягона мураббий.

"Ливерпуль" ва "Сити" рақибга мослашмай, ўз ўйинини намойиш этганда "Ливерпуль" яхшироқ ҳаракат қилишини 2017/18 мавсум исботлаб берди. Тўпга эгалик қилиш 65% "Сити" фойдасига, бироқ Гвардиола жамоаси тўпни бошқа рақибларга қарши баҳсдек яхши ҳаракатлантирмайди. "Сити" марказдан ўтишга уринганда "Ливерпуль" бу ҳудудни яхши назорат қила олади. "Қизиллар" тўпни ўтказишмай, олиб қўйишади ва қарши ҳужум бошлашади.


Гвардиола Клоппга қарши ижобий натижага эришиш учун барча усулларни ишга солишини 2018/19 мавсумда кўрдик. Пепе ўз услубида узоқлашишга мажбур бўладиган ягона клуб - "Ливерпуль". Натижалар яхшиланди, бироқ ҳаммаси тактика эмас омад туфайли.


Гвардиола вазиятлар бўйича "Ливерпуль"ни мағлуб этишни ёки ўз футболини намойиш этиб қандай ютқазмасликни билмайди.


Ўтган йилдаги ўйинларда қўлланилган асосий услуб - "Сити" ўз майдонида кўпчилик бўлиб ҳаракатланиш, чунки сондаги устунлик билан тўпни йўқотиш хавфи камроқ. Гвадиоладан ҳимоявий услуб. Суратга эътибор беринг - уч ҳимоячи (марказийлар ва Уокер), икки таянч ярим ҳимоячиси плюс Марез ва Менди.


Бундай сурат пайдо бўлган ўйинларда хавф, вазият ва зарбалар кам бўлади. Вазият қанча кам бўлса, омаднинг роли катта бўлади. Ўтган мавсум бу омад "Сити" томонда бўлди, аммо Гвардиола ребусни ҳали ҳам еча олгани йўқ.


Суперкубокда Пепнинг бошқа режаси бор эди. Клаудио Браво Лерой Сане ва Рахим Стерлинг зонасига узун паслар берди. Узун паслар Гвардиола учун одатий услуб эмас, аммо Клоппнинг майдон марказидаги прессинги идеал бўлгани учун у ердан оддий услубда ўтиб бўлмайди.


Сўнгги барча учрашувларда "Сити" ўз қоидаларидан четга чиқди, бироқ рақибни вазиятлар бўйича мағлуб этмади. Натижаларга эътибор беринг:

"Манчестер Сити" етакчиларга қарши баҳсларда
"Ливерпуль"га қарши*
Топ-6даги бошқа жамоаларга қарши
50%Тўпга эгалик қилиш59%
7,7Зарбалар14,8
10,3Ўтказиб юборилган зарбалар8,1
26%Рақиб майдонида ҳаракатлар32,3%
* - ўтган мавсум плюс Суперкубок


Гвардиола АПЛнинг кўплаб топ-клубларига қарши ўз ўйинини намойиш этади. Ўз услубига садоқат (ҳудуд бўйича устунлик ва тўпга эгалик қилиш) яхши натижа беради. "Ливерпуль" билан эса бунинг иложи йўқ. Бу рақибга қарши "Сити"нинг натижалари ўртамиёна жамоаларникидек.

Оддийроқ қилиб айтадиган бўлсак, сўнгги уч учрашувдаги 2та дуранг ва 1та ғалаба формула ўз натижасини бермаётганини исботлайди. "Ливерпуль" ўзаро баҳсларда ўйин бўйича рақибга имкониятни бой бермаган.

Ўзаро ўйинларда Клоппда имконият кўп, бирор тунрирнинг плей-офф босқичида керакли натижани қўлга киритиши мумкин. Аммо бу узоқ давом этадиган мусобақаларда ғалабани кафолатламайди.



Родри "Сити"ни янада кучли жамоага айлантирди

"Сити"нинг ўтган мавсумдаги асосий пасайиши қишки ўйинларда кузатилди. Ўшанда Фернандиньо жароҳат билан ўйнаган ёки даволаниш жараёни туфайли майдонга туша олмаган. Таянч зонасида бразилияликка ўринбосар йўқ эди. Гвардиола аста-секинлик билан "Сити" янада камроқ ҳимояланадиган, кўпроқ прессингга қарши чиқа оладиган ва таянчда Илкай Гюндоган билан устунлик қиладиган услуб топди.


Ҳимоявий ҳаракатларда Гюндоган етарлича кучли эмас. Фернандиньо Гвардиола тизимига мос тушди ва хатто 30 ёшдан кейин ҳам ўсишда давом этди, аммо унинг ўзи позицияни тўлиқ ёпа оладиган ҳолатда эмас. Биринчидан, бразилиялик 34 ёшда. Иккинчидан, Ферна ўзининг энг яхши формасида бўлса ҳам топ-матчларда кўп адашади.


Тўпни ўйинга киритувчи таянч позицияси - Гвардиола тизимидаги асосий рол бўлса керак. Тўғри трансфер жамоани янада кучлироқ қилиши мумкин. Родри бу жойга мос футболчи - ёш, ҳимояда Гюндогандан тузукроқ ҳаракат қилади, тўп билан Фернандиньодан яхши муомалада бўлади. Бундан ташқари, испаниялик жамоага кўникиш бўйича графикдан илгарилаб кетди.

"У услубимизга жуда мос. Родри биз ўйнамоқчи бўлган футбол учун идеал таянч ярим ҳимоячиси. Бу ролни ҳимоя ва ҳужумда бажара оладиган футболчилар дунёда жуда кам. Испаниялик машғулот ва мавсумолди йиғинларда ўзини кўрсата олди. У жамоада янги, бироқ тезда юқори даражада ўйнамоқда" - деганди Кевин де Брюйне.


"Бизнинг таянч ярим ҳимоячимиз ўйинни тушунишда жуда кучли бўлиши керак эди. Бу ҳаёт-мамот масаласи. Айнан у бутун тизимни ишлашга мажбур қилади, олдиндагиларни озода қилади, ҳаммасини олдинда кўра билади ва темпни белгилаб туради" - дейди Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артета.



Хавининг фикрича, Родри бу роль учун идеал футболчи: "Родри - ажойиб футболчи. Аммо унинг жамоаси "Барселона" услубида ўйнаганда, у яхшироқ ҳаракат қилган бўларди. Родрида ҳамма нарса бор. У тўпни олиб қўйишга, прессинг уюштиришга, бўш жойни ёпишга қодир. Бу йигит шубҳасиз "Барселона"га мос, у Бускетсни эслатади".


Бошқа йирик трансфер бор - "Ювентус"дан харид қилинган Жоау Канселу. Бу трансфер Родриники каби муҳим эмас, бироқ жамоа ўйинига рангбаранглик қўшади.

Кайл Уокер ўтган мавсум ҳужумга уланишда чекловларга дуч келди ва позицион ҳужумларда қўшимча марказий ҳимоячи вазифасини бажарди. Кайл жисмоний жиҳатдан бироз сустлашди ва баъзи манбаларга кўра, Гвардиоланинг барча талабларини бажара олмаяпти. Шу сабабли унинг роли ўзгарди. Англиялик яхши ўйнади, бироқ бутун қанотни ёпа олмади, бу эса жамоанинг тактик режасига путур етказди.


Канселуда вингер бўлиб ўйнаш тажрибаси бор - у бутун қанотни ёпишга қодир. Энди рақобат кучаяди. Чапда пас берувчи (Зинченко) ва бутун қанот бўйлаб ҳужумлар ушютирадиган (Менди, Анхелиньо) футболчилар бор. Ўнг қанотда ҳам шундай (пас берувчи Уокер, ҳужум қилувчи Канселу). Бу рақибга мослашиш учун вариантларни кўпайтиради ва ротацияга имкон беради.



Трансферлар йўқлиги учун "Ливерпуль"ни айбламанг


Тасвирлаб берилган вазиятни ҳисобга олсак, "Ливерпуль"нинг бозордаги ҳаракатсизлиги мантиққа тўғри келади. "Сити" чемпион бўлган тақдирда ҳам "Ливерпуль"нинг трансферлар амалга оширмагани асосий сабаб сифатида кўрсатилмаслиги керак.

Клуб нега футболчи сотиб олмаётганининг бир нечта сабаби бор.

1. Клопп клубдаги ажойиб атмосферани бузмоқчи эмас. Мураббий ҳозирги жамоани ўзи ишлаган энг яхши таркиб деб атади. Ёз бошида ESPN нашри "Ливерпуль" трансфер бозорида минимал харажатларга қўл уришини, фақат кетганлар ўрнига футболчи сотиб олинишини ёзган эди. Шундай ҳам бўлди.

2. Клопп жамоа ичида кучайиш рўй берганини кўрди. Жо Гомес, Адам Лаллана ва Алекс Окслейд-Чемберлен ўтган мавсумда деярли майдонга тушишмади. "Улар бизнинг трансферларимиз. Ҳа, мухлислар бундай гапларни ёқтиришмайди, бироқ бу ҳақиқат" - деди мураббий.

"Ўтган йили уларнинг муаммоси кўп эди. Агар бу йигитлар жароҳат олишмаса, биз яна бир таркибга эга бўламиз. Улар ҳақиқатдан ҳам бизни кучайтиришади" - деб ҳисоблайди Клопп. Наби Кейта ҳам шундайлар сафида. У Англиядаги биринчи йилида бор имкониятининг хатто 50%ни ҳам кўрсатмади ва бу Клоппникидек оғир тизимли жамоа вакили учун нормал ҳолат. Энди Робертсон, Фабиньо ва бошқалар ҳам шундай кўникишдан ўтишди. Наби жароҳат олгани учун кўникиш чўзилиб кетди.


Яна бир ички кучайиш - ёш Райан Брюстер. У жуда иқтидорли ва Роберто Фирмино ўринбосари бўлишга қодир.

3. Бозорда "Ливерпуль"га мос сифатли футболчилар йўқ. Клопп ёрдамчиси Петер Кравитц клубнинг трансфер сиёсати ҳақида батафсил гапириб берди.

"Трансферлар - компьютер ўйини эмас. Ўзингиз футболчи яратишингиз ёки трансфер учун виртуал валюта орқали тўлов амалга ошира олмайсиз. Ҳаммаси ҳисобга олинади. Бозорда ким бор ва уларнинг нархи қанча? Кейин бу ўйинчиларни таркибда борлар билан солиштирилади. Агар 40 млн. евро турадиган футболчи жамоамизни сезиларли даражада кучайтира олмаса, Юрген уни ҳеч қачон сотиб олмайди.

У пулни шунчаки сарфламайди. Ўз вақтида ван Дейк ёки ҳеч ким дейилган. Дарвозабон билан ҳам шундай".

Демак, "Ливерпуль"нинг трансферлар учун 4та қоидаси бор экан:

- Асосиқ мақсадларни кутиш ва захира вариантлар учун пул сарфламаслик. Ван Дейк ва Кейта ажойиб мисол.

- Жамоани ҳақиқатдан ҳам кучайтира оладиганларни харид қилиш.

- Жамоа захирасини трансферларсиз, ёшлар ва таркибда бор ўйинчилар билан кучайтириш мумкин.

- Атмосферани сақлаш, хариддан олдин футболчиларнинг кайфиятини ўрганиш.


Ҳар бир қоида мантиқли. "Ливерпуль" бу йўл билан Европанинг энг кучли жамоасига айланди. Ёзда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ - клуб ўз қоидаларига содиқ қолмоқда.



Аслида "Ливерпуль"да кучайтириш керак бўлган позициялар кўп эмас. Фақат ярим ҳимоя марказига сифатли футболчи. Клубда бу позиция учун топга яқин бўлган футболчилар етарлича, бироқ прессинглар учун кўп меҳнат қиладиган, аммо кўплаб вазиятлар яратишга ёрдам берадиган топ ўйинчи ҳалал бермасди. Бу жойга Де Брюйне ёки дунёдаги 3-4 футболчи мос келади. Уларнинг бирортаси ёзда клубини алмаштирмоқчимиди? Йўқ.


"Ливерпуль"ни тезда чемпионлик пойгаси етакчисига айлантирадиган трансфер йўқ. "Ливерпуль" фаворит эмас, чунки Клопп Пепдан фарқли равишда жамоани пастроқдан ва кам ресурс билан қайта қуришни бошлади. Шу сабабли "қизиллар" "Сити"дан бир йил орқада қолишмоқда.


Агар "Ливерпуль" ўтган мавсум ўйин сифати бўйича (ёки омад туфайли) "Сити"га ютқазган бўлса, минимал ўсиш учун пул сарфлаши хатога айланмасди.

Аммо ҳозирча жамоалар ўртасидаги фарқ катта. Бундай фарқларни икки услуб билан қисқартириш мумкин: Кравитц тасвирлаган уникал трансферлар ва мураббийнинг юқори даражадаги меҳнати. 

Клопп буни тушуниб турибди ва у юқори даражада ишлашга қодир. "Сити" ҳам бир жойда турмайди ва ўртадаги фарқ қисқаришига кафолат йўқ, аммо Юрген ўз ишининг устаси.

Асосийси - немис мутахассиси битта тўғри йўл борлигини тушуниб турибди: "Ҳозир жамоага янгиларни таклиф қилмай, аввалгидан кучлироқ бўлиш учун бор тажрибадан фойдаланиш муҳим. Ҳаммаси оддий, бироқ режамиз ҳам шундай. Ривожланиш фақат футболчиларга эмас, балки мураббийларга ҳам тегишли. Ўсишимиз керак".


Ҳақиқий топ футболчини харид қилиш ва машғулотлар орқали ривожланишга эришиш сеҳрли "Сити"ни тўхтатишнинг ягона йўли. "Ливерпуль" шунчаки харажатлар билан пойга етакчисига айланмайди. Ўз қоидаларига содиқ қолган Клопп бу йил бўлмаса ҳам албатта чемпион бўлади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика