UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  7 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  2 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  5 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6

"Сити" Туре ва бошқа фахрий футболчиларни сотишга тайёр Янгиликлар

"Сити" Туре ва бошқа фахрий футболчиларни сотишга тайёр

"Манчестер Сити" таркибидаги ёши катта футболчиларни сотишга тайёр.
ЕЧЛ 1/8 финалида "Барселона"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг таркибни ёшартириш кераклигини яққол намоён этди. Асосий таркибда тушганлар орасида энг ёши 27 ёшли Серхио Агуэро бўлди.

Агуэро, Жо Харт, Венсан Компани, Давид Сильва ва Фернандиньодан ташқари қолган футболчилар клубни тарк этиши мумкин. The Guardian нашрининг хабарига кўра, ёзда "Сити" нафақат Туре, балки Бакари Санья, Мартин Демикелис, Александр Коларов, Самир Насри, Гаэль Клиши, Пабло Сабалета, Хесус Навас, Фернандо, Стеван Йоветич ва Эдин Жеко билан хайрлашиши мумкин. Жеймс Милнер ҳамда Фрэнк Лэмпард шартномаси тугашини кутишади ва эркин агент сифатида клубдан кетишади.

"Интер" устози Роберто Манчини май ойида 32 ёшга тўладиган Турега қизиқаётганди. Аммо "Сити" ивуарлик футболчини 20 миллион фунтга баҳоламоқда. Яя эса ҳафтасига 220 минг фунт маош олмоқда. Бундай маошни Италияда ҳеч ким тўлай олмаса керак.

"Сити" ёзда Поль Погба, Кевин Де Брюйне ва Айозе Перес каби ёшларни сотиб олиши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика