"Сити" Гарсияни "Барса"га 17 млн евро эвазига сотишдан бош тортди. У келаси мавсумда "кўк-анорранглилар" сафига текинга ўтади

Alisher
6 окт 2020, 12:10
"Барселона" "Манчестер Сити" билан ҳимоячи Эрик Гарсия билан келишувга эриша олмади.

Трансферлар ойнаси ёпилишидан бир неча соат олдин каталонияликлар 19 ёшли испаниялик футболчи учун 17 миллион евро+бонуслар таклиф қилишди, аммо "шаҳарликлар" 22 млн атрофида талаб қилиб рад жавобини беришди.

Манбанинг хабарига кўра, "Барселона" Гарсия билан 2021/22 йилги мавсумда шартнома имзолаш бўйича келишиб олган.

Ҳимоячи келаси йилнинг июнида эркин агент мақомида бўлади ва "кўк-анорранглилар" футболчисига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›