UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  9 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  26 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман! Янгиликлар

Сирожиддин Аллаев: “Металлург”дан миннатдорман!

Ўтган мавсум бекободликлар сафида тўп суриб, бу йилги бошқа клубда фаолият юритаётган собиқ футболчилардан бири Сирожиддин Аллаев биз билан боғланиб, ўз дил изҳорларини баён этди.

-  “Металлург”да ажойиб мавсумни ўтказдим. Катта футбол ҳавосидан баҳраманд бўлишимда, кучли футболчиларга қарши тўп суришимда ва ўзимга бўлган ишончни оширишимда имконият яратиб берган мураббийлар штабига, хусусан Рустам Тўхтамуродович ҳамда Шавкат Неъматжоновичларга алоҳида миннатдорлик билдираман. Бекободда ўтган кунларимни унутмайман. Насиб бўлса бир кун албатта бу шаҳарга ва клубга қайтишни, шу билан мухлисларга миннатдорчилигимни изҳор этишни дилимга тугиб қўйганман.

“Металлург”даги фаолиятим мен учун мактаб бўлди. Жамоани ўз хоҳишим билан тарк этдим. “Регар” жамоаси бош мураббийи Муҳаммаджон Ҳабибуллоев анча пайтдан буён жамоасига чорлаб келаётганди. Шу мавсумга тўғри келган экан, янги клубга ўтганимдан нолимайман. Барча шароитлар яратиб берилди. Жамоа ўз олдига Осиё футбол конфедерацияси кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни мақсад қилган. Шу йўлда тинимсиз меҳнат қилаяпмиз. Насиб бўлса, мутасаддилар ва мухлислар ишончини оқлаймиз!

Имкониятдан фойдаланиб, “Металлург” жамоаси раҳбариятини, барча футболчиларни янги мавсум бошланаётганлиги билан табриклайман. Суперлига баҳсларида омад ёр бўлсин! Фикран Сизлар билан доимо биргаман. Клубда содир бўлаётган ўзгаришлар, янгиликларни мунтазам кузатиб бораяпман. Насиб бўлса, “Металлург” бу йил катта вазифаларни бажаришга қодир, деб ҳисоблайман. Янги раҳбарият, ишчан коллектив, энг муҳими истеъдодли, ғайратли ёшлар жамланишди. Бекободлик футбол ишқибозларига алангали салом йўллайман, дейди Сирожиддин Аллаев.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика