Синов-назорат ўйини. "Локомотив" "Спартак"ка йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Mirjalol Normatov
16 янв 2019
Дубайда "Локомотив" - "Спартак" учрашуви ўтказилди.

ЯНГИЛАШ

7-дақиқада Александр Ташаев жарима атрофидан берган зарбаси билан ҳисобни очди.

9-дақиқада Жамшид Искандеров рақибидан тўпни олиб қўйиб, ажойиб имкониятни яратди ва гол урди.

13-дақиқада Искандеров-Мирзаев-Абдуҳолиқов комбинациясидан кейин Тимурхўжа ўз зарбаси билан ҳисобни ўзгартирди, 1:2.

19-дақиқада Леонид Миронов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди, 2:2.

32-дақиқада Луис Адриано ажойиб комбинациядан кейин вазиятдан унумли фойдаланди.

53-дақиқада Лоренцо Мельгарехо ҳисобни ўзгартирди, 4:2.

"Локомотив" - "Спартак" Москва 2:5
Дубай. "Жебел Али" стадиони.
Голлар:
Александр Ташаев (7, 0:1), Жамшид Искандеров (9, 1:1), Тимурхўжа Абдухолиқов (13, 1:2), Леонид Ташаев (19-пен, 2:2), Луис Адриано (32, 2:3), Лоренцо Мельгарехо (52, 2:4), Максим Глушенков (81, 2:5).


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia