Кеча мазкур турнирнинг финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Сингапур Менежментликни Ривожлантириш Институти ва Тошкент Ахборот Технологиялари Университети талаба қизлари ўзаро тўқнаш келишди.
Мухташам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган финал учрашувида Сингапур МРИ талаба қизлари ТАТУ қизларини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, биринчи марта ўтказилаётган ушбу мусобақа ғолибига айланди.
Учрашувдан сўнг ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда турнирда иштирок этган барча жамоага эсдалик совғалар ва сертификатлар топширилди.
ТАТУ талаба қизларига кумуш, мусобақа ғолиби — Сингапур МРИ талаба қизларидан ташкил топган жамоага эса олтин медаллар топширилди.