Симоне Дзадза "Милан" билан 4 йиллик шартнома имзолайди
05 июл 2018 11:37
Янгиликлар
Симоне Дзадза "Милан" билан 4 йиллик шартнома имзолайди
"Валенсия" ҳужумчиси Симоне Дзадза катта эҳтимол билан клубни тарк этади ва Серияга қайтади.
Маълумотларга кўра, форвард вакиллари "Милан" билан мавсумий маоши 2,5 млн. евро бўлган 4 йиллик шартнома борасида келишиб олишган. Никола Калинич россонерлар таркибини тарк этганидан сўнг эълон қилинади.
"Валенсия" 27 ёшли форвардни 2017 йил "Ювентус"дан 17 млн. еврога сотиб олган эди. "Кўршапалаклар" Дзадзани камида 30 млн. еврога сотишни мўлжал қилишган.
Сўнгги мавсум ҳужумчи ЛаЛиганинг 31та учрашувида 12та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар