UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  236 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  29 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Дзадзанинг янги жамоаси деярли аниқ Янгиликлар

Дзадзанинг янги жамоаси деярли аниқ

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Симоне Дзадза ниҳоят ўзига янги жамоа топди.


"Ювентус" клуби Гонсало Игуаинни сотиб олганидан сўнг Симоне Дзадза жамоадан кетиш ниятида эканлигини билдирганди.

Симоне Дзадзага "Вольфсбург" клуби қизиқиш билдирди. "Бўрилар" Дзадза билан шахсий келишувга ҳам эришишганди. Аммо "Вольфсбург" ҳамда "Ювентус" трансфер нархи бўйича муроса қила олишмагани сабаб ушбу ўтиш амалга ошмай қолганди.

"Наполи" клуби ҳам Дзадзани ўз сафида кўришни истаганди. Бироқ "Юве" ўз футболчисини рақобатчисига сотишни хоҳламади.

Англиянинг "Вест Хэм" клуби ниҳоят Дзадзани қўлга киритишга яқин турибди. "Вест Хэм" Дзадзани сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида қўлга киритмоқда. Томонлар трансфер борасида келишувга эришишган. Трансфер эса ҳафта охирига қадар расман амалга оширилади.

Агарда кейинчалик "Вест Хэм" Дзадзанининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ харид қилишни истаса, унда "Ювентус"га 28 миллион евро тўлаб бериши лозим бўлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика