Симеоне: "Пранделли билан суҳбатлашдим, унинг ғоялари менга ёқди"
Aslanov Jasurbek
3 окт 2016, 17:43
"Атлетико" устози Диего Симеоне "Валенсия" раҳбариятининг Чезаре Пранделлини бош мураббий этиб тайинлаш қарорини маъқуллади.
"Мен бир марта Пранделли билан Туркияда суҳбатлашганман. Унинг футбол ғоялари менга ёққан. У "Валенсия"га ишлаш мақсадида келмоқда, клуб аввалги ўрнига қайтади. Пранделли ва жамоага энг яхши ниятларимни тилайман" - дейди Симеоне.