Симеоне ўз футболчисини танқид қилди

Mirjalol Normatov
3 янв 2020, 21:56
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ярим ҳимоячи Тома Лемарнинг ўйинлари ҳақида гапирди.

"Фактлар ҳам кўплаб нарсаларни гапириши мумкин. Ҳа, у ўзи истаган ниятларига етиша олмагани ҳақиқат. Чунки у бундан-да кўпроғига лойиқ.

Унда жамоадошларидан ажралиб турадиган ўзгача жиҳатлар бор. Умид қиламанки, жароҳатидан кейин у ўзи истаган барча ниятларини амалга ошира олади.

Майдонда кам ўйнади, ундан кўра ўйнамагани яхшироқ эди. Нима бўлганда ҳам у кутилганидек ўйнай олмади", - деди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca