

Каталония клуби таркибида Андрес Иньеста ва Серхио Бускетс жароҳат туфайли майдонга тушмайди.
"Бу футболчиларнинг ўз ўйин сифати бор ва "Барселона" бироз бошқача ўйнайди. Сўнгги баҳсда Видаль қанотда, Месси эса ҳужумчиларнинг ортида ўйнаган эди. "Барселона"да ўйин вариантлари кўп, аммо ҳужумдаги учликда ўзгариш бўлмайди. Месси бизга бош оғриқ бўладиган жойда ўйнайди" - дейди Симеоне.
Баҳс бугун Мадридда бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 7 февраль кунига режалаштирилган.



