Симеоне: "Гризманнинг келажаги ҳақидаги миш-мишларга тупурдим"

Aslanov Jasurbek
11 май 2019, 11:13
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманнинг клубдан кетиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди.

"Гризманн - бизнинг сардоримиз, унинг келажаги ҳақидаги миш-мишларга тупурдим. Ўсиш учун унда ҳамма нарса бор. Шартномаи ҳали 2 йил амалда. Агар унинг кетиши ҳақида билганимда, Гризманн борасида яхши гапирмаган бўлардим" - дейди Симеоне.

Олдинроқ, "Барселона" ёзда 28 ёшли футболчини сотиб олишга уриниб кўриши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Гризманн жорий мавсум "Атлетико" сафида 46та учрашувда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 10та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Сalciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›