Симеоне Гризманни кетма-кет олтинчи марта 60-дақиқадан кейин майдонга туширди

Mirjalol Normatov
11 сен 2022, 11:30
"Атлетико" футболчиси Антуан Гризманн яна бир бор 60-дақиқадан кейин захирадан туширилди.

ЛаЛига доирасида "Сельта"га қарши ўйинда "матрасчилар" устози Диего Симеоне франциялик форвардни захирада қолдириб, 63-дақиқада ўйинга ташлади. Бундай ҳолат мавсум давомида кетма-кет олтинчи марта содир бўлмоқда. Бунга қадар у 64, 63, 61 ва кетма-кет икки бора 62-дақиқада майдонга тушганди.

Олдинроқ чиққан маълумотларга қараганда, агарда футболчи 60-дақиқадан кейин майдонга тушаверса клуб Гризманни 40 миллион евро арзонроққа сотиб олиши айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal