Симеоне Феликснинг "Атлетико" муваффақиятсизлиги борасида гапиргани ҳақида: "Агар у муаммо нимадалигини билса, буни билиш ёмон бўлмасди"

Alisher
12 фев 2022, 11:44
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ярим ҳимоячиси Жоау Феликснинг жорий мавсумдаги муваффақиятсиз натижалар сабаблари ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

Португалиялик айтди: "Биз нима бўлаётганини биламиз, аммо мен бу ҳақда айтмасликни афзал кўраман".


"Агар у муаммо нимадалигини билса, буни билиш ёмон бўлмасди.

Сизда буни сўраш имконияти бўлганда, буни қилишингиз мумкин. Шубҳасиз мен жамоа билан шунга яраша ишлайман, агар у муаммони кўриб ва билиб турган бўлса, бу ҳақда билиш яхши бўларди.

Ундан нимага саволдан қочиб кетганини сўранг. Биз гап нимадалигини биламиз ва бу ҳақда ортиқ гапиришни истамайман. Мен журналистлар эришмоқчи бўлган нарсада иштирок этмоқчимасман. Ундан ўзингиз сўранг", - дейди Симеоне.

Мадридликлар ўтган мавсум Испания чемпионатини ютишди, ҳозир эса етакчи "Реал"дан 17 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринга жойлашишган. "Атлетико" ўтган турда "Барселона"дан енгилганди - 2:4.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es