Симеоне: "Атлетико" футболчилари билан фахрланаман"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2015, 11:15
"Атлетико" бош мураббийи "Байер"га қарши УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувидан (1:0) сўнг ўз футболчилари билан фахрланишини таъкидлади.

Учрашувнинг асосий вақти 1:0 ҳисоби билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса мезбонлар 3:2 натижаси билан рақибдан устун келди.

"Катта муваффақиятларга интиладиган футболчиларим билан фахрланаман. Уларни ҳурмат қиламан. Биз кетма-кет иккинчи маротаба Европанинг энг яхши саккиз жамоасидан бирига айландик" - дейди аргентиналик мутахассис.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›