Сильва "Сити" билан янги шартнома тузгач нима деди?

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2017, 23:34
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Давид Сильва клуб билан шартномасини узайтиргач ўз фикрларини билдирди.

Испаниялик футболчи бугун клуб билан шартномасини 2019/20 йилга қадар узайтирди.

Сильва «Манчестер Сити»га келганида олинган расмни твиттеридаги ўз саҳифасига жойлади.

«Ўшанда ким ҳам ўйлабди дейсиз… Бу катта клубда ўйнашда давом этишимдан хурсандман.

Барча мухлисларга раҳмат», – деб ёзади ярим ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/21LVA