UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  23 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  4 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  30 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

”Сигирнинг оппоқ сутидай топ тоза гол”инглар муборак бўлсин, “отамнинг “Пахтакори!” - "Металлург" клубидан баёнот Янгиликлар

”Сигирнинг оппоқ сутидай топ тоза гол”инглар муборак бўлсин, “отамнинг “Пахтакори!” - "Металлург" клубидан баёнот

Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан бекободликлар норози.

Буни эса жамоа матбуот хизмати ҳиссиётларга берилиб ёзган баёнотдан ҳам билса бўлади. Қуйида "Металлург" клуби томонидан берилган баёнотни ўзгаришсиз тақдим этамиз:

"Бургуткўз ҳакамларингдан айланай, ЎФА!

Учрашувдан олдин ОАВ саҳифаларида кўп таъкидланган 11 йиллик қора анъанага чек қўйилиши мумкин эди. “Металлург” Тошкентда “Пахтакор”дан очко олишга яқин келди. Аммо футболчилардан ранг бўйича ҳам, ҳаракат бўйича ҳам ажралиб турувчи ҳакамларнинг “саҳнага чиқиши” ҳаммасини бузиб қўйди. “Металлург” Тошкентда аламли мағлубиятга учради.

Кутилганидек учрашув мезбонларнинг ҳудудий устунлиги ва кескин ҳужумлари билан бошланди. Ўйинини қарши ҳужум асосига қурган “Металлург” дастлабки босим ва тазйиққа матонат билан бардош берди ва ўзининг имкониятини кутди. Бу имконият эса 23 дақиқада бўй кўрсатди. Тезкор қарши ҳужумда жарима майдонига ёриб кирган Забихилло Ўринбоевни мезбонлар посбони тўхтатиб қолди. Ҳакам иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини жабрланувчининг ўзи бехато амалга оширди – 0:1.

Ўйиннинг бундай тус олиши табиийки “Пахтакор”га ёқмади. Жамоа энди ҳимояни ҳам ташлаб, тўлиқ куч билан ҳужумга отланди. Лобанов дарвозаси ёнида кетма кет хавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Шундай ҳужумлардан бирини тайм охирида Пшемислав Банашакнинг голи билан тугади. Мазкур голни аслида бекободликлар “ҳакамнинг ёрдами билан” ўзларига ўзлари олиб келишди. 33-дақиқада Керим Палич рақиб ҳудуди рақиб оёғи тагига ташланиб, тўпни олиб қўйишга эришди. Бир қараганда тоза ҳаракат қилгандек эди. Фирдавс эса вазиятни бошқача баҳолади. “Металлург” томонга жарима зарбаси белгилашидан ташқари, меҳмонлар таянч ярим ҳимоячисига оддий вазият учун сариқ карточка ҳам кўрсатди. Стандарт ҳолатидан бошланган ҳужум эса гол билан якунланди – 1:1. 

56-дақиқада 56 йил муқаддам жаҳон чемпионатининг финалида йўқ голни инобатга олган рефери Тофиқ Баҳрамов “тирилиб қайтгандай бўлди” (Во дариғ, ўхшашликни қаранг!). “Пахтакор” футболчиси ўнг қанотдан таъқибчисидан қочиб, тўпни жарима майдонига узатди. Олис бурчакда Файзуллаев тўпга боши билан зарба берди. Лобанов дарвоза чизиғи устида туриб қўлларини олдинга чўзганча тўпни қайтарди. Норсафаров  вазият нима билан тугашини кузатиб турган бир пайтда, эътибор беринг, Лобанов, “Пахтакор”нинг қанотдан тўпни узатган ўйинчиси, уни таъқиб қилиб келган “Металлург” ҳимоячиси, жарима майдони ичида яна икки футболчининг орасидан қанот ҳаками “тўпнинг чизиқни кесиб ўтганини кўриб турибди-да”!!! Ээээээ, бургуткўз ҳакамларингдан айланай Ўзбекистон, ЎФА, Футбол ҳакамлари маркази, деворгинг келади! Қойилмисан!!!

Сўнгги икки уч ўйиндан буён ҳакамларни роса танқиб қилган Максим Шацкихнинг нолалари “қаерларгадир етиб борганга” ўхшайди. Бундай ҳакамлик билан жаҳон чемпионатини орзу қилманг, деганди, Лобановский мактабида таҳсил кўрган Максим! Энди-чи, эндиям орзу қилмайликми, Мундиални?!

Собиқ Иттифоқ даврида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этган “Пахтакор”га барча ишқибозлик қилган. Отамиз ҳам, тоғамиз ҳам, жиянимиз ҳам, қўшнимиз ҳам, ўзбек ҳам, ўрис ҳам! Хуллас ҳамма Ўзбекистонликлар! Шу боисдан ҳам мезбонлар расмий телеграмм канали таъкидлаганидек, “сигирнинг оппоқ сутидай топ тоза гол”инглар муборак бўлсин, “отамнинг “Пахтакори!”

Пахтакор

Пшемислав Банашак - 34', Аббосбек Файзуллаев - 56'

Суперлига. 18-тур

09/09/2022, 19:30

1
:
2
Тугади

Металлург

Забиҳилло Ўринбоев - 24'

45'
90'
34'  Пшемислав Банашак
34'  Хожиакбар Алижонов
41'  Одилжон Ҳамробеков
56'  Аббосбек Файзуллаев
56'  Хожиакбар Алижонов
88'  Шаҳзод Азмиддинов
24'  Забиҳилло Ўринбоев
32'  Керим Палич
58'  Александр Лобанов
62'  Фарҳод Бекмуродов

Рейтинг: +28   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика