UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  1 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  21 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  31

“Шунқорлар” барчаси учун раҳмат (Мухлис мактуби) Янгиликлар

“Шунқорлар” барчаси учун раҳмат (Мухлис мактуби)

Теглар :  Қўқон-1912
"Қўқон-1912" клуби расмий сайтида мухлис томонидан ёзилган очиқ хат эълон қилинди. Қуйида ушбу мактубни ўқиш мумкин.
Қадрли жамоа аъзолари. Аслида бу сўзларни олдиларинга бориб ҳар бирларингга бирма-бир айтиб чиқмоқчи эдим. Лекин ўйлаб кўриб сўзларимни қоғозга ёзиб қуя қолдим. Бу йилги мавсум ҳам якунига етди. Шунинг учун ҳам ўз миннаторчилигимни билдириш мақсадида қоғоз қораладим. Аввало жамоамиз устози Нўъмон Ҳасановга ташаккур айтмоқчиман. Жар ёқасида қолган жамоани қабул қилиб, севимли клубимизни кучлилар сафида олиб қолганингиз учун раҳмат. Сизни бемалол кучли мутахассис деб атасак бўлаверади. (Агар кимдадир шубҳа бўлса жамоамизнинг биринчи даврада кўрсатган ўйинлари ва иккинчи даврадаги ўйинларни солиштирсин. Кейин айтсин, жозиба, тактика, маъно ва мантиқ қай бирида борлигини. “Пахтакор” шундай кучли мураббийни қўлдан чиқарганига афсусланса арзийди). Шунингдек, ўзининг ажойиб дриблинглари билан қўқонлик мухлислар меҳрнини қозонган Жавоҳир Сидиқов ва легионерларимиз Никола Валентич ҳамда Дарко Гожковичларга ҳам раҳмат айтаман. Кейинги йилда ҳам сизларни жамоамизда кўрсак хурсанд бўлардик. Сизларнинг ўйинларингдан роҳатландик, мазза қилдик. Ишонинглар йигитлар сизлар ҳеч бир ўйинчидан кам эмасликларингни исботладинглар. Кейинги йили бошқа жамоага ўтиб кетсаларинг ҳам қарорларингни тўғри қабул қиламиз. Фақат битта гап эсларингда турсин сизларни қаттиқ соғинамиз. Энди буюклик сари ОЛҒА.

Ўтган йили Дониёр Усмонов ва Қувондиқ Рўзиевларга бу сўзларни айта олмагандим. Бу футболчилар ҳам жамоа учун ўз меҳнатларини аямаган эдилар.
Сўнгги уч йилдан бери жамоанинг бирор бир ўйинини қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Имкон топдим дегунча машғулотларга ҳам келаман. Таништирув маросимларида ҳам шу ерда бўлдим. Бу ёғига ҳам севимли жамоа билан бирга бўламан, худо хоҳласа.

Бу жамоа учун ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга бошим ерга теккунча раҳмат айтаман. Клуб президентидан тортиб қаровулигача, хавфсизликни таъминлаган ходимларидан тортиб, матбуот ходимларигача РАҲМАТ!

Ушбу мактубни бизга исми шарифини номаълум бўлган бир мухлисимиз бериб юборибди. Унинг дил сўзларини сизларга етказишни ўзимизнинг бурчимиз деб ҳисобладик. Зеро, “Қўқон-1912” жамоаси ҳар доим ўз мухлисларини хурсанд қилишни мақсад қилган. Ишонамизки, янги мавсумда ҳам футбол ишқибозлари жамоамиз ғалабаларидан хурсанд бўлишади ва бизга шундай мактублар йўллашади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика