Шукурали Пўлатов: “Жамоамиз иккинчи даврага тайёр”
06 авг 2017 12:31
Янгиликлар
Шукурали Пўлатов: “Жамоамиз иккинчи даврага тайёр”
Иккинчи давранинг илк учрашувини “Қизилқум” ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан ўтказади. Ҳозирда ушбу баҳсга бўлган қизиқиш жуда юқори. Навоийликлар етакчи ҳимоячиси Шукурали ПЎЛАТОВ ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-Иккинчи давра беллашувларига яхши тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман. Тошкентдаги йиғинда асосий эътибор ўртоқлик ўйинларига қаратилди. Жамоанинг ўйин амалиёти кучайтирилди. Жамоамиз иккинчи даврага тайёр. Бугун ўз майдонимизда жиддий рақиб – “Пахтакор”ни қабул қиламиз. Мухлисларимиз учрашувга келиб, стадионни тўлдириб, бизни қўллаб-қувватлаб туришса, уларни хурсанд қилиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.
Биринчи даврада кўп ўйинларда, айниқса ўз майдонимизда кераксиз жойда очко йўқотдик. Насиб этса, мавсумнинг иккинчи ярмида чиройли ўйин намойиш этиб, керакли очколарни жамғарамиз.
“Қизилқум” матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар