UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  0 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   0 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  32 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  3 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  13 00:30АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Сити" 0:4   0 00:25ЛаЛига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 0:4   0

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган? Янгиликлар

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида "Олимпик" ва U-23 терма жамоамиз посбони Шукрон Йўлдошев билан суҳбатлашдик.

— Шукрон, 2022 йилги мавсум қандай ўтди? Ўзингиздан кўнглингиз тўлдими?

— Ортда қолган мавсумда ижобий ва салбий лаҳзаларни бошдан ўтказдик. Йил жуда қийин ўтди, деса ҳам бўлади. Шунга қарамай, ҳеч нарсадан нолимайман. Қанақа бўлмасин, ҳаётимизда рўй берган воқеалар аллақачон тарихга айланди, энди бор эътиборни янги мавсумга қаратиш керак. Шунингдек, ўзимни кўрсатишим учун имконият бераётган мураббийларимизга катта миннатдорчилик билдираман.

— Фужайрада кайфият қанақа?

— Жамоамизда дўстона ва самимий муҳит шаклланганини биласиз. Ҳамма ишлаяпти. Яқинлашаётган 2та ўртоқлик ўйинида заиф томонларимизни кўриб олишимиз, шу орқали кейинги ўйинларга яхшироқ тайёрланишимиз керак. Бунақа баҳслар шу жиҳати билан жуда муҳим.

— Дарвозабонлар билан ким ишлаяпти?

— Биз билан ҳалиям тажрибали мутахассис Анвар Рашидов шуғулланяптилар. 

— Кўпинча футбол ўйнолмайдиган болалар дарвозага қўйилади. Сизда ҳам шунақа бўлганми?

— Йўқ. Аввало, дадам ҳам дарвозабон эканликларини айтишим керак. Улар "Inter sport 40+" жамоасида ўйнайдилар. Биласиз, кўплаб футбол юлдузлари фаолиятини якунлаганидан кейин фахрийлар турнирларида қатнашиб юради. Мен болалигимда шунақа ўйинлардан бирини томоша қилган эдим. Отам 5 пенальтидан  3тасини бартараф қилганлар. Ўша лаҳзада профессионал дарвозабон бўлиш истаги пайдо бўлган. Оталар ҳар доим ўз фарзандлари учун қаҳрамон бўлишади...

— "Олимпик"даги барча футболчиларга ҳозир яхши таклифлар бор. Шукрон Йўлдошев 2023 йил жамоада қоладими?

— Йўқ, мен "Олимпик"да қолишга қарор қилганлардан бириман.

— Шукрон, суҳбат учун раҳмат! 2023 йилда катта омад тилаймиз.

— Таклиф учун раҳмат! Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, барча жамоаларимизга янги мавсумга яхши, энг муҳими, жароҳатларсиз тайёрланишни тилайман.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика