UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  5 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  3 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  22 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1

Шуҳрат Қурбонов: "Натижани ҳисобга олмаганда ўйинимиздан қониқдим" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Натижани ҳисобга олмаганда ўйинимиздан қониқдим"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Дўстлик" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. "Хоразм"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Яна стандартдан гол ўтказиб юбордик. Қизил карточка ҳам бўлиб қолди.


- Натижани ҳисобга олмаганда жамоа ўйинидан қониқдингизми?


- Қайсидир вазиятларда шунақа деса бўлади. Биринчи турдан бошлаб йигитлар ҳаракат қилмоқда. Турли услубларни қўллаб кўраяпмиз. Натижани ҳисобга олмаганда бугунги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.


- Даврон Умиров кўрсатган ўйин ҳақида муносабатингиз?


- Тажрибали футболчи. Ўз даражасида ўйин намойиш этиб беришга ҳаракат қилаяпти.


- "Дўстлик" лойиҳасини мақсади қандай?


- Мақсадимиз улкан, келгусида терма жамоаларга футболчи етказиб беришни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйганмиз. "Дўстлик" ташкил этилганига бир йилдан ошди, лойиҳа келгусида давомли бўлишига ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 апр 22:50:56
Jamshid Abdusamadov
Шунча иктидорли бола футболдан четда юрибди дустлик олганлар эса копток курмагандей уйнашвоти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика