UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2

Шуҳрат Қурбонов: "Натижани ҳисобга олмаганда ўйинимиздан қониқдим" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Натижани ҳисобга олмаганда ўйинимиздан қониқдим"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Дўстлик" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. "Хоразм"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Яна стандартдан гол ўтказиб юбордик. Қизил карточка ҳам бўлиб қолди.


- Натижани ҳисобга олмаганда жамоа ўйинидан қониқдингизми?


- Қайсидир вазиятларда шунақа деса бўлади. Биринчи турдан бошлаб йигитлар ҳаракат қилмоқда. Турли услубларни қўллаб кўраяпмиз. Натижани ҳисобга олмаганда бугунги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.


- Даврон Умиров кўрсатган ўйин ҳақида муносабатингиз?


- Тажрибали футболчи. Ўз даражасида ўйин намойиш этиб беришга ҳаракат қилаяпти.


- "Дўстлик" лойиҳасини мақсади қандай?


- Мақсадимиз улкан, келгусида терма жамоаларга футболчи етказиб беришни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйганмиз. "Дўстлик" ташкил этилганига бир йилдан ошди, лойиҳа келгусида давомли бўлишига ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 апр 22:50:56
Jamshid Abdusamadov
Шунча иктидорли бола футболдан четда юрибди дустлик олганлар эса копток курмагандей уйнашвоти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика