Шуҳрат Муҳаммадиев Ўзбекистон чемпионатида 200та ўйин ўтказди
30 авг 2020 21:25
Янгиликлар
Шуҳрат Муҳаммадиев Ўзбекистон чемпионатида 200та ўйин ўтказди
"Локомотив" ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев Суперлиганинг 13-турида "Насаф"га қарши баҳсда ўзининг юбилей учрашувида майдонга тушди.
1989 йилда туғилган ҳимоячи Қаршининг "Насаф" клуби сафида 89 марта, Муборакнинг "Машъал" клуби таркибида 55 бор майдонга тушган. 13-турда "Насаф"га қарши кечган учрашув Муҳаммадиев учун "Локомотив" либосида Суперлигадаги 56-ўйин бўлди. 200та учрашувда ҳимоячи рақиблар дарвозасига 6та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар