Шуҳрат Муҳаммадиев бир ойга сафдан чиқди

Narzulla Saydullayev
28 июн 2016
Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев яқин бир ой давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" учрашувининг бошида жароҳат олган Муҳаммадиев 4-дақиқадаёқ ўз ўрнини шеригига бўшатиб берганди. 14-турдаги "Сўғдиёна" билан учрашувда эса Шуҳрат умуман майдонга тушгани йўқ. Маълум бўлишича ҳимоячи бир ойга сафдан чиққан.

Таъкидлаш лозимки, "Насаф" биринчи давранинг сўнгги учрашувини Муборакда "Машъал"га қарши ўтказади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia