UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  0 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  2 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

Шуҳрат Мақсудов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи!? Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи!?

Айни пайтда ПРО лицензияси учун тахсил олаётган мураббий - Шуҳрат Мақсудов катта эҳтимол билан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Ушбу лавозимга Алексей Евстафеев, Дилшод Нуралиев ва Мурод Исмоилов каби мутахассисларнинг номзодлари қўйилган эди. Камолиддин Алимов билан суҳбатда мураббий ўзини номзодлар ичида борлигини айтиб ўтган. Юқоридаги номзодлар эса олимпия терма жамоасида катта мураббий сифатида фаолият юритишлари ҳам мумкин.

1993 йилда туғилган футболчилардан иборат бўлган олимпия терма жамоаси 2014 йил январь ойида Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ кубогида иштирок этиши кутилмоқда. Бундан ташқари кейинги йил ёзда (17-31 июль оралиғида) 2015 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати (U22) саралашида ҳам шу жамоамиз иштирок этади. 2014 йил сентябрь ойи иккинчи ярмида Инчонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ҳам мана шу терма жамоа қатнашиши кутилмоқда.

Кўриб турганингиздек янги олимпия терма жамоамиз учун 2014 йил мусобақаларга бой бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика