UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  1 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  1 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  15 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  6 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби... Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби...

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Турон" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.



"Ўйин ҳақида гапиришдан олдин Яйпанга келиб "Турон" клубига яратилган шароитларни кўриб, қурилаётган академияни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Шундай фидойи инсонлар кўпайса ўзбек футболи янада ривожланади. Орадаги бир ойлик танаффусдан унумли фойдаланишга уриндик. Бугунги баҳс анча қийин бўлишини билардик, сабаби олдинги икки турда жамоамиз жуда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозона олмадик. Бу йигитларнинг руҳиятига таъсир қилиши аниқ. Футболчиларимиз берган барча кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди ва якунда ғалаба қозондик. Фурсатдан фойдаланиб футболчилар, клуб мухлислари ва раҳбариятини табриклайман", - дейди Шуҳрат Мақсудов. 

- Шахсий фикрингизча "Турон"га ғалаба қозониш учун нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
- Тўғриси бошқа жамоа мураббийларининг ишини муҳокама қилиш нотўғри деб биламан. Фақат бир нарсани айта оламан: раҳбарият футболчиларга барча шароитни яратиб беришмоқда, майда деталларгача эътибор қилинмоқда. Шундай экан ғалабалар ўзини кўп куттирмайди.

- Бизнингча бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Сиз учун ҳам йирик ғалаба кутилмаган бўлдими?
- Тўғри биринчи таймда бизда ҳам, рақибда ҳам имконият бўлди. Аммо бу футбол. Айтиб ўтганимдек олдинги икки турда биз катта ташаббусга эга бўлиб ғалаба қозона олмадик. Ўшанда ҳам натижа ўйинга мос бўлмаганди.

- Бугун Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасидан истеъфога чиқарилди. У "Бунёдкор"га қайтиши мумкинми?
- Бу савол "Турон" - "Бунёдкор" учрашувига таалуқли эмас, шу боис бу саволга жавоб беролмайман. Агар ўйин ҳақида савол бўлса марҳамат. 


Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика