

Учрашувда жамоанинг ортда қолган футбол бўйича "Навоий вилояти 2-лигаси" ва "Вилоят кубоги-2020" мусобақаларидаги мувоффақияти ҳамда жорий йил 20 декабрь санасидан старт бериладиган Биринчи лига ўйинларига йўлланма берувчи мусобақадаги иштироки борасида суҳбат олиб борилди.
Шунингдек НВФА биринчи вице-президенти О.Жумаев шаҳар ҳокимига вилоят футболига қўшган ҳиссаси учун ташкилотнинг эсдалик совғаларини топширди. Учрашувда Ҳоким М.М.Бозоров жамоани қўллаб-қувватлашини айтиб, жамоага олдиндаги мусобақада омад тилади.



Навоий вилояти футбол ассоциацияси матбуот хизмати



