“Штутгарт” Марио Гомез билан бирга Бундеслигага қайтди, “Гамбург”га эса плей-оффга чиқиш учун 1 очко етмади (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
28 июн 2020, 21:03
Бундеслига 2'да ҳам жорий мавсум ўз якунига етди.

Билефельднинг “Арминия” клуби мусобақа ғолибига айланди ва юқори дивизион йўлланмасига эга чиқди. Жамоа сўнгги бор 2008/09 мавсум Бундеслигага иштирок этган.

Кўпчиликка таниш бўлган “Штутгарт” 2-ўрин билан Олий элитага қайтди. Кучли учликдан жой олган “Хайденхайм” эса “Вердер” билан плей-офф баҳсида қатнашади.

Учинчи дивизонга “Веен”, “Динамо” тушиб кетди. “Нюрнберг” эса ўтиш учрашувида иштирок этади.

Аввалроқ, "Фортуна" ва "Падерборн" кейинги мавсумни Бундеслига 2'да бошлаши маълум бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›