UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

Шри-Ланка U-19 - Ўзбекистон U-19 - 0:3 Янгиликлар

Шри-Ланка U-19 - Ўзбекистон U-19 - 0:3

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Шри-Ланка U-19 - Ўзбекистон U-19 учрашуви бўлиб ўтди.
Шри-Ланкага қарши ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ вакилларимиз ҳисобни очишди. Нурилло Тўхтасинов рақиб дарвозасига тўп киритди - 0:1. Достон Ибрагимов 20-дақиқада Ўзбекистоннинг иккинчи голини урди - 0:2. Орадан кўп ўтмай Санжар Қодирқулов ҳисобни йириклшатирди - 0:3.

Иккинчи бўлимда Жасур Абдураимов шогирдлари бошқа гол уришмади ва иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришишди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк турда Бутанни 7:0 ҳисобида таслим қилганди.

Гуруҳдаги сўнгги учрашувни ёшларимиз Бангладешга қарши ўтказишади. Таъкидлаш жоиз, саралаш гуруҳи ғолиби тўғридан-тўғри келаси йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Шунингдек, саралашнинг 10та гуруҳи ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 5та иккинчи ўрин соҳиблари Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.

Шри-Ланка U-19 - Ўзбекистон U-19 - 0:3
Голлар:
Нурилло Тўхтасинов 7, Достон Ибрагимов 20, Санжар Қодирқулов 28
Шри-Ланка U-19: Ришад Муҳаммад Расик, Жуде Супан, Теваража Клинтан, Анжана Викрама Сигхе, Перумал Правин, Данушка Араччиге, Ниреш Сундарараж, Матхусан Ресих, Муҳаммад Фаруд, Муҳаммад Шаҳил Азар, Муҳаммад Афам Акрам.

Ўзбекистон U19
: 1.Умиджон Ҳамроев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳусниддин Ғофуров, 4.Ҳушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Нурилло Тўхтасинов, 8.Шароф Муҳиддинов, 9.Санжар Қодирқулов, 10.Достон Ибрагимов, 11.Бобур Абдухолиқов,  14.Ҳожиакбар Алижонов.
Захира: 12.Санжар Йўлдошев, 21.Акром Ходжаев, 5.Турсунбой Раҳимбердиев, 13.Жаҳонгир Аҳмадов, 16.Бегзод Ғанижонов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 18.Суҳроб Нуруллоев, 22.Фарруҳ Йўлдошев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика