

Ўтган мавсумни «Металлург» клуби сафида ўтказган, мавсум олди тайёргарликни «Машъал» жамоасида ўтказаётган ҳужумчи Фаррух Шотурсунов «Динамо» машғулотларига келиб қўшилди. 24 ёшли ҳужумчи 2013-2014-2015 йилларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилганди.
Шунингдек, ўтган мавсумни Фарғонанинг «Нефтчи» клуби сафида ўтказган Дамир Низанов ҳам жамоамиз кўригида иштирок этди. Мураббийлар кўригидан кейин футболчиларнинг жамоадаги тақдири ойдинлашади.


