Фаррух Шотурсунов: “Жамоамга фойда келтирганимга хурсандман”

Narzulla Saydullayev
17 июн 2016, 08:35
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси кеча сафарда “Қўқон–1912” жамоаси билан куч синашди.
Ушбу беллашувда омад жиззахликларга кулиб боқди ва натижада “Сўғдиёна” учрашувни ўз фойдасига ҳал этди.  

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин жуда қийин бўлди. “Қўқон–1912” жамоаси майдонда жуда яхши ҳаракат қилди аммо вазиятлардан фойдалана ололмади. Омад бугун бизга кулиб боқди ва ғалаба билан қайтмоқдамиз. Жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман ва кейинги ўйинларда ҳам жамоамиз билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди Шотурсунов.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia