UZ

Сўнгги янгиликлар

01:36"Челси" 2023/24 мавсумни 129,6 миллион фунт фойда билан якунлади. Бир йил аввал клуб 90,1 миллион фунт зарар кўрган эди  0 00:32Холанд учун мавсум якунланди  1 00:15Руни 2010 йилда "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен Месси, Иньеста, Хави билан "Барса" ҳақида кўпроқ ўйлардим"  2 00:06РПЛ. "Акрон" "Ростов"га ютқазди, Эсанов захирада қолди  0 22:07Норвегия клуби дарвозабони ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди ва уйига 4 "флейка" тухум билан қайтди  13 21:27Руни кўчада ҳожатини чиқаргани учун жаримага тортилиши мумкин  17 20:53U21 биринчилиги. "Бунёдкор"дан 7та гол, "Пахтакор"дан мағлубият, "Қўқон-1912"дан яна камбэк ва бошқа натижалар  0 19:51"Манчестер Сити" мухлислари чипта сиёсатига қарши норозилик намойиши уюштирмоқчи  4 19:25"Ливерпуль" Италия терма жамоаси ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  5 19:00Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  10 18:50"Футбол олами". "Пахтакор"да яна мағлубият, Жиззахда сенсация, "Нефтчи"да яна дуранг  5 18:20Саудия Арабистони клублари Винисиусга Роналдуникидек шартнома таклиф қилмоқда  4 17:59"Милан" ярим ҳимоячиси касалхонага ётқизилди  0 17:35"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" тажрибали футболчисини сотиб олмоқчи  4 17:06"Челси" юлдузига айланган МЮ мухлиси!  1

Шота Арзеладзенинг "Халл Сити"даги илк интервьюси: "Пахтакор", Ўзбекистон ва инглиз футболи ҳақида Янгиликлар

Шота Арзеладзенинг "Халл Сити"даги илк интервьюси: "Пахтакор", Ўзбекистон ва инглиз футболи ҳақида

"Пахтакор" клуби собиқ устози Шота Арвеладзе "Халл Сити" бош мураббийи этиб тайинланди.

Грузиялик мураббий инглиз клубидаги илк интервьюси давомида Ўзбекистон ва "Пахтакор" ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

– Шота, "Халл Сити" бош мураббийи бўлганингиздан сўнг нималарни ҳис қиляпсиз?

– Мен бундан жуда мамнунман. Биринчи навбатда, менга бу имкониятни берган барча инсонларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Фикримча, футбол секторида фаолият олиб борадиган барча инсонлар айнан Англияда ишлашни исташади. Мен шунчаки бахтлиман. Оилам, ота-онам мендан фахрланишяпти. Мен ҳаммасини тезроқ бошлашни истаяпман.

– Клубдаги нима сизни ўзига тортди?

Англия, футбол, ҳиссиётлар, бу ердаги футболга бўлган муҳаббат. Мен ёши улуғ қариялар ўз набиралари билан тўртинчи, учинчи, иккинчи ва юқори дивизион ўйинларига кетаётганларини кўриб жуда қувонаман. Мен Грузияда катта бўлганман. Олти ёшимда стадиондан туриб биринчи ўйинни кўрганман. Ўшанда мени дадам ва бобом "Динамо Тбилиси" ва "Ливерпуль" ўртасидаги учрашувга олиб боришган. Ўйин 1979 йилда ўтказилмоқда. Тасаввур қиляпсизми? Якунда биз "Ливерпул"ни 3:0 ҳисобида мағлуб қилганмиз. Стадионда одам тўла эди. Ўшанда дадам мени йўқотиб қўймаслик учун қўлимдан қаттиқроқ ушлашимни тинмай сўрарди. Англияда эса бундай ўйинлар деярли ҳар доим бўлади. Бу мамлакатда футбол жамиятнинг бир бўлаги. Менинг бу ердалигимга асосий сабаб шу.

– Сиз Нидерландия, Туркия, Исроил ва Ўзбекистон каби давлатларда ишлагансиз. Бу мамлакатлардаги тажрибалар сизни Англиядаги фаолиятингизга қандай таъсир қилади деб ўйлайсиз?

– Мен ҳеч қачон ўз она тилимда сўзлашиб, мураббийлик қилмаганман. Албатта, ҳар бир маданиятнинг сизни кучлироқ қиладиган ўзига хос жиҳатлари бор. Мен бу ерга келиб жуда тўғри қарор қабул қилдим деб ўйлайман.

– Ван Гал, Рональд Куман ва Дик Адвокат каби мураббийлар билан ишлагансиз. Улар сизни мураббий сифатида ривожланишингизга қандай таъсир ўтказишган?

– Мен ҳеч қачон уларнинг нусхаси бўлишга интилмаганман, буни уддалай олмасдим ҳам. Улардан жуда миннатдорман. Мен икки хил мураббийлар авлодини кўрдим. Майдонда тўп тепиш ва мураббий бўлиш бутунлай бошқа нарса. Керакли пайтда уларнинг ёнида бўлганимдан мамнунман.

– Ўзингизни мураббий сифатида қандай тасвирлайсиз?

– Ўзига жалб қилувчи футбол тарафдори. Барча томошабинлар айнан шуни кўришни истайдилар. Ўйинчиларга керакли барча шароитни яратиб бераман, босим ўтказишни ёқтирмайман. Ҳурмат жамоада биринчи ўринда бўлади. Ўзаро ҳурматни шакллантира олсак, биз бир ишни аввалгисидан кўра яхшироқ бажара оламиз.

– Сўнгги иш жойингиз ҳисобланмиш Ўзбекистонда улкан муваффақиятларга эришгансиз. Бунга сабаб нима бўлган?

– "Пахтакор"да ишлашга рози бўлишим жуда қийин кечган. Бу қарорни қабул қилиш осон бўлмаган. Биз Осиё футболига унчалик ҳам эътибор қаратмаймиз. Кўпчилик Осиё футболчи қанчалик қийинлигини тушунмайди. Қатар Америка Кубогида қатнашганини кўриб инсонлар бироз ҳайрон қолишади. Япония, Корея эса Жаҳон чемпионатида бошқа жамоаларга катта муаммо тўғдиришади. Шундан сўнг, кўпчилик Осиё футболи қандай эканлигини тушуниб етишади. Мен учун "Пахтакор"га бориш катта синов эди. Болалигимда "Динамо Тбилиси" ва "Пахтакор" битта мусобақада ўйнашарди. "Пахтакор" Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги улкан клублардан бири ҳисобланади. Бу осон бўлмаслиги аниқ эди. Қуёшли ўлка, ҳаво ҳарорати ҳам анча юқори. Инсонлар шу сабаб ҳам бироз секин ҳаракат қилишни бошлашади. Асосийси, улар ҳам сиз каби футболни севишади. Биз учун энг муҳими шу. Агар сиз қилаётган ишингизни севсангиз уни бажариш осонлашади. Қисқа қилиб айтганда, "Пахтакор"да ажойиб уч ярим йиллик фаолият олиб бордим. Раҳбарият, у ердаги яхши инсонлар менга ёрдам беришди ва омад ўз-ўзидан келишни бошлади. Чемпионлар Лигаси чорак финалида ўйнадик. Ўша мусобақада биз уcтунлик кўрсатгандик.

– Айни дамда "Халл Сити" билан муваффақиятларга эришишга қанчалик чанқоқсиз?

– Мен ҳали нонушта ҳам қилмадим (кулиб қўяди). Ўзимда бор энергияни кўрсатиш қийин бўлмоқда. Жамоамдагилар меҳнат қилишни бошлаб юборишди. Иштиёқ билан ишлашга, ғалабаларга эришишга ишонаман. Жамоа ва унинг ёш ўйинчилари билан яхши натижаларга эришишимизга аминман. 

– Ўйинчиларни баҳолаш услубингиз қандай? 

– Креативлик, истеъдод, тажриба. Бу энг керакли жиҳатлар. Агар шу уч унсур бўйича биз мувозанатни ушлай олсак барчаси яхши бўлади. Креативлик ва ўз ҳаракатларимиз билан рақибни шошириб қўя олсак, бу мухлисларга шоколатдек ёқиб тушади. Ўйлашимча, мухлисларимиз буни исталган мураббийдан кўра яхшироқ тушунишади ва ҳис қилишади. Бизни олдинда паст баландликлар кутиб турганини жуда яхши биламиз.

– Жорий ва кейинги мавсумлар учун мақсадларингиз қандай?

– Ҳозирда жамоада қийин вазиятлигини тан олиш керак. Аммо шу даврга қадар "Халл Сити"ни хавфли зонадан узоқроқ ушлаб туриш учун курашиб келаётган жамоанинг барча аъзоларига раҳмат айтмоқчиман. Мен жамоага ёрдам бериш, уни кучлироқ қилиш учун шу ердаман. Биз буни ёлғиз бажара олмаймиз. Юз йилдан бери жамоамизни қўллаб келаётган мухлислар бизни ёлғизлатиб қўйишмайди.

– Ўйинчи сифатида сиз "Аякс", "Рейнжерс" ва "Трабзон" клубларида голлар ургансиз. Бу ерда ҳужумчилар билан қандай муносабатда бўлмоқчисиз?

– Биласизми, машғулотларда футболчилар йиғилиб туришган бўлса, мен уларга қўшилиб кетгим келади. Собиқ ҳужумчи сифатида уларга керакли топшириқларни бера оламан деб ўйлайман. Буни тез орада билиб оласиз. Бу тажриба уларда йўқ. Мен ўз ўйинчиларимдан камида 20 ёшга каттаман. Улар баъзи нарсаларни мендан билиб олганлари осонроқ кечади.

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика